ОАВ: америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этади

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нашрнинг ёзишича, яқин кунларда яна бир қанча америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўнлаб америкалик дипломатлар Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланиш тобора кўпаяётгани ортидан подшоҳликни ўз оилалари билан бирга тарк этишмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти ўтган ҳафта бир неча ходимга мамлакатни тарк этишга рухсат берган. Яқин кунларда яна бир қанча дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

АҚШ вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ элчихонасининг камида 30 ходимида коронавирус аниқланган. Улардан кўпчилиги АҚШ фуқаролари эмас. Улар март ойидан буён уйдан ишлаб келаётганларига қарамасдан вирус юқтириб олишган.

Во всех рынках при входе установлены дезинфекционные туннели для посетителей - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус Марказий Осиёда: Қирғизистон қурбонлар сони бўйича Тожикистонни ортда қолдирди

Нашрнинг ёзишича, июнь ойида элчихона ҳайдовчиси коронавирусдан вафот этган. Кейинчалик дипломат оиласи аъзоларидан бири касалхонага қабул қилинмаган. Элчихона аралашишига тўғри келган.

Бир қатор америкалик дипломатлар ҳам Саудия Арабистонидаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирган ва подшоҳлик ҳукумати янги касалланиш ҳолатлари сонини камайтириб кўрсатиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистони дунёда аниқланган коронавирус ҳолати бўйича 13-ўринда қайд этилган. Подшоҳликда 205 мингдан зиёд коронавирус ҳолати аниқланган. 143 мингдан зиёд киши касалликни енгган. 1858 киши вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0