04:52 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
102110

Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор вилоятида чорвадорда қора ўлат қайд этилди. Бу ҳақда Баян-Нур шаҳри соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор вилоятида чорвадор қора ўлатга чалиниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Синьцзинбао” газетаси Баян-Нур соғлиқни сақлаш қўмитасига асосан хабар қилди.

"Бемор касалланишдан аввал қора ўлатининг эпимарказида бўлганди. Ҳозир бемор изоляция қилиниб, даволанмоқда, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда", - деб маълум қилишди қўмитада.

Эркак бир кун олдин қора ўлат касаллигига гумони билан касалхонага ётқизилганди. Шундан сўнг, Урад-Чжунци шаҳрининг Баян-Нур шаҳридаги Хошун (Ички Мўғулистондаги маъмурий-ҳудудий бирлиги)да эпидемиологик огоҳлантиришнинг учинчи даражаси эълон қилинди.

Расмийларга кўра, аҳоли орасида қора ўлат тарқалиши хавфи мавжуд. Аҳоли шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилиши ва касаллик ҳақидаги хабардорлигини ошириши лозим. Эпидемик хавфли ҳайвонларга, биринчи навбатда суғурларга ов қилиш тақиқланади. Ўлик ёки касал ҳайвонлар аниқланганда бу ҳақида дарҳол ҳокимият идораларига хабар қилиш лозим

Шунингдек, Мўғулистоннинг Олтой республикаси билан чегарадош туманида икки киши қора ўлатга чалинганди.

Қора ўлат суғурларда тарқалади, Мўғулистон аҳолиси тақиқларга қарамай уни истеъмол қилишади. Шунингдек, суғур гўштини кесишда ҳам юқтириб олиш мумкин, аммо бу камдан кам учрайдиган ҳолат.

Қора ўлат – каламушларда яшайдиган (паразит) бургалар орқали, Yersinia pestis бактерия келтириб чиқарадиган ўткир касаллик ҳисобланади, одамдан одамга юқиши мумкин. Ўлат жуда хавфли инфекциялар турига киради.  

Касалликнинг ўзига хос хусусияти лимфа тугунларининг оғриқли яллиғланиши ҳисобланиб, бунинг ортида ғурраларга ўхшаш безлар ҳосил бўлади. 

Қора ўлатнинг тарқалишининг одатий усули "каламуш – бурга - одам" схемаси ҳисобланади, аммо ўтмишдаги кенг миқёсли эпидемиялар пайтида “одам – бурга - одам" схемаси бўйича ўлатга чалинган киши инфекциянинг манбаи бўлиши мумкин.

Асосий мавзулар