00:45 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Дунёда
Ҳавола олиш
472 0 0

Ишончим комилки, босим давом этади, аммо у ҳеч қандай натижага олиб келмайди. Туркия бу масалада ўз манфаатларини жуда яхши тушунади - мутахасис фикри.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Ҳарбий мутахассис ва “Национальная оборона” журналининг бош муҳаррири Игорь Коротченко, АҚШ бошиданоқ Туркия ва РФ ўртасида шартнома имзоланишига тўсқинлик қилиш учун кўп ҳаракат қилганини эслатди.

Унинг сўзларига кўра, усулларнинг турли хили ишлатилди - таҳдидлар ва қўрқитишлар, деб ёзади Sputnik Литва.

“Туркияга С-400 ўрнига Европа ва Америка ўзининг зенит-ракета тизимларини сотишга кўплаб уринишлар бўлди. Иқтисодий санкциялар ва сиёсий босим, таҳдид ва қўрқитишлар арсенали жуда катта бўлган, - дейди Коротченко.

Анқара эса, бу масала бўйича ўзини эҳтиёткор тутиб, америкаликларнинг мақсадлари ва ўзининг манфаатларини жуда яхши фарқлай олди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир неча бор ўз мамлакати С-400 тизимларига муҳтожлигини очиқчасига таъкидлади.

Туркияга босим ўтказишнинг энг сўнгги босқичи яқинда маълум бўлди. АҚШ сенатори Джон Тьюн Вашингтон ва Анқара ўртасидаги Россия зенит-ракета тизимлари бўйича зиддиятларни ҳал қилиш “усулини” ошкор этди. У АҚШ мудофаа бюджетига ушбу тизимларни Туркиядан сотиб олиш мумкинлигини назарда тутувчи тузатишларни киритди. 

АҚШ учун, НАТОга аъзо мамлакат уларнинг қуролидан воз кечгани, албатта, ёқимсиз, деди Коротченко.

“Бу Вашингтоннинг улкан муваффаққиятсизлиги. Ишончим комилки, босим давом этади, аммо у ҳеч қандай натижага олиб келмайди. Туркия бу борада жуда эҳтиёткор ва америкаликларнинг мақсади ва ўзларининг манфаатларини жуда яхши тушунади”, - дейди мутахассис.

Коротченко: США обидно, что Турция отказалась от Patriot и выбрала С-400

 

Асосий мавзулар