19:43 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
408 0 0

Миссиянинг асосий мақсади мамлакатга кириб келиши мумкин бўлган вирусга қарши тайёргарлик ишларини олиб бориш, дея маълум қилган ҳукумат газетаси

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус расман йўқ, дея қайд этилган Туркманистонда COVID-19 муаммоси устида иш бошлади. Бу ҳақда мамлакатнинг "Нейтрал Туркманистон" ҳукумат газетаси хабар берди, деб ёзади РИА Новости.

Мутахассислар мамлакатга "Туркман авиалиниялари" чартери орқали етиб келишган. Миссиянинг асосий мақсади мамлакатга кириб келиши мумкин бўлган вирусга қарши тайёргарлик ишларини олиб бориш, деб ёзган газета.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбари Елена Панова сал олдин Туркманистонда коронавирус йўқлигининг эҳтимолий сабабларидан бири сифатида, мамлакат ҳукумати ўз вақтида сафарларга чеклов жорий этиб, ўз чегараларини эрта ёпганлигини кўрсатган эди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини 11 март куни пандемия, деб эълон қилган эди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан беморланганлар сони 11,3 миллион нафарни ташкил этмоқда, 532 мингдан зиёд одам вирус қурбонига айланган.

Асосий мавзулар