22:49 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
602 0 0

Олимлар бутун дунё бўйлаб жазирама иссиқлик тўлқинларининг частотаси ва кучли кескин ўсиши рўй бераётганини аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ернинг барча минтақаларида жазираманинг ҳалокатли кўтарилиши қайд этилди. Бу ҳақда Nature Communications журнали Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари тадқиқотига таянган ҳолда ёзмоқда.

Мутахассислар бутун дунё бўйлаб иссиқлик тўлқинларининг частотаси ва кучининг кескин ўсишини аниқладилар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Австралияда сўнгги 70 йил давомида барча ёз даврларида кумулятив иссиқликка (градуслар йиғиндиси нормадан юқори) қўшимча 80°C қўшилган. Сибир ва Ўрта ер денгизи минтақасида кўрсаткич камида 200°Cга ўзгарган.

Бундан ташқари, нафақат иссиқлик тўлқинлар частотаси кўтарилмоқда, балки тенденция тезлашиши ҳам рўй бермоқда.

Таъкидланишича, ҳар 10 йилда кумулятив иссиқлик тахминан 1°C дан 4,5°C гача кўтарилади.

Яқин Шарқ, Африка ва Жанубий Америка каби минтақаларда бу кўрсаткич ўн йил ичида бирданига 10°Cга кўтарилди. Ўсиш иссиқ даврларнинг давомийлигига боғлиқ.

Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот натижалари глобал исишнинг тезлашишини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, иссиқликнинг тезлашишидан биринчи навбатда инфратузилмаси ривожланмаган давлатлар азият чекадилар.

Асосий мавзулар