Россияда ишлаб чиқарилган Ил-114-300нинг биринчи парвози сентябрда амалга ошишиши мумкин

Oбуна бўлиш
Россияда илк Ил-114-300 самолётларини йиғиш феврал ойида бошланган эди. Биринчи самолёт 2020 йилда ҳавога кўтарилиши, серияли ишлаб чиқариш эса 2021 йилдан бошланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Россия саноат ва савдо вазирлиги биринчи тажрибали Ил-114 йўловчи самолёти парвозини сентябр ойи охирида кутмоқда, деди йиғилиш давомида вазир ўринбосари Олег Бочаров РИА Новостига.

“Ил-114 га келсак ... Биз сентябр ойи охирида тажриба самолётининг биринчи парвозини амалга оширамиз”, - деди Бочаров. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда илк Ил-114-300 самолётларини йиғиш феврал ойида бошланган. Биринчи борт 2020 йилда ҳавога кўтарилиши, Ил-114-300нинг серияли ишлаб чиқарилиши эса 2021 йилдан бошланиши хабар қилинган эди. Ҳар йили РФ корхоналари ушбу самолётларнинг 12 тасини йиғиши режалаштиришмоқда.

Ил-114-300 - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ил-114-300 самолётларини серияли йиғиш бошланди

Ил-114 конструкторлар томонидан 1980-чи йилларда ишлаб чиқилиб, Тошкент механика заводида (собиқ ТАПОиЧ) ишлаб чиқарилган. Жами 17 та самолёт ишлаб чиқарилди, улардан еттитаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси томонидан 2018 йилгача фойдаланилган. 2012 йилда корхона йўналишини ўзгартирганлиги сабабли ишлаб чиқариш тўхтатилган.

2017 йилда Россия президенти Владимир Путин РФ саноат қувватларида истиқболли минтақавий самолётларни серияли ишлаб чиқаришни қайта тиклаш масаласини ишлаб чиқиш топшириғини берган.

Бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин Тошкентга ташрифи давомида ушбу йўналишдаги ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борди. Москва, шунингдек, кейинчалик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун самолётнинг қолган фюзеляжларини сотиб олишга қизиқиш билдирган.

Янгиликлар лентаси
0