04:19 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
69420

Москвада хизмат кўрсатган шифокор, ёзувчи ва телебошловчи Александр Мясников қора ўлат тарқалиши масаласига тўхталди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Хитой ва Мўғулистонда қора ўлат тарқалиши ҳолати қайд этилди. Бу касаллик бўйича таниқли шифокор Александр Мясников Instagram’да муносабат билдирди.

Шифокор "қора ўлим" Европа аҳолисининг учдан бир қисми - 28 миллион одамларнинг ўлимига сабаб бўлганини эслатди.

Доктор Мясников бундай юқумли касалликлар ҳеч қаерга йўқолиб кетмаслигини таъкидлади. Ҳайвон ва одамларнинг қора ўлатга чалиниш ҳолатлари 16 та мамлакатда, жумладан АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатларида қайд этилади.

Нафақат ҳайвон-ташувчиларидан, балки "касал одамдан ҳам юқтириш мумкин - айниқса ўлатнинг ўпка шаклида бўлса - йўталаётганда ёки аксириш пайтида яқин масофада юқтириб олиш мумкин".

Ўлат қайд этилган жойларда ит ва мушукларни тегиш мумкин эмас, бурга-ташувчилардан халос бўлиш учун инсектицидлар жуда яхши ёрдам беради.

Ўлган кемирувчиларни ҳам қўл билан ушлаш мумкин эмас: баъзи сайёҳлар скелетларни - ёдгорлик сифатида олишни яхши кўришади.

Шифокор бемордан юқтириш хавфи бўлса, профилактика мақсадида дарҳол "Доксициклин" ёки "Ципро" антибиотикларини қабул қилишни тавсия қилди.

Асосий мавзулар