Қўл-оёқлари одамникига ўхшаган ғалати жонзот - интернет фойдаланувчилари ҳайратда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишТеррариум Московского зоопарка
Террариум Московского зоопарка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўллари одамникига ўхшаган ғалати жонзот акс этган видео ролик ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фойдаланувчилар жонзотнинг узун қўл-оёқлари “одам қўллари”га ўхшаш эканлигини айтишмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда антиқа ҳайвон акс этган видео тарқалди. Фойдаланувчилар жонзотнинг узун қўл-оёқлари “одам қўллари”га ўхшаш эканлигини айтишмоқда.

The Daily Star ёзишича, АҚШнинг Боулдер-Сити шаҳрида истиқомат қилувчи аёл томонида видеоролик TikTok видео тармоғига жойлаштирилди. 

 

​Аёл АҚШ ҳарбий махфий базаси - “Зона 51” яқинида бу ғалати ҳайвонга дуч келгани ҳақида изоҳ ёзган. Ҳукумат база мавжудлигини 2013 йилда тан олганди.   

 

Тош устида ўтирган жонзот калтакесакка ўхшайди. Ҳайвоннинг узун қўл-оёқлари фойдаланувчиларни ҳайратга солди.

Бир ҳафтада видео 2,9 миллион марта томоша қилиниб, 590 мингдан ортиқ лайк тўплади. Фойдаланувчилар ўз изоҳларида ҳайвон ҳақида турли фикрларни билдиришмоқда. Баъзилар “у ўйинчоқ бўлиши мумкин”, деган изоҳ ёзишди.

Янгиликлар лентаси
0