09:08 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
87 0 0

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири баёнотига кўра, мактабларда таълим жараёнини масофавийга ўтказилмаса, болалар орасида коронавирус инфекцияси касаллиги ошиши ва болалар ҳам жамоатчилик орасида ушбу инфекция ташувчисига айланишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли мактабларда биринчи чоракда масофавий таълим давом эттирилиши лозим, дея ҳисоблайди.

"Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳар йили ОРВИ ва грипп билан беморланганларнинг 70%ини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Таълим масканлари ўқувчилари орасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ноқулай эпидемиологик ҳолат ва ОРВИ касаллиги билан беморланиш даражаси мавсумий ошишини ҳисобга олган ҳолда, ўрта таълим мактабларида барча синфлар учун биринчи чоракда масофавий таълимни кўриб чиқишни таклиф этамиз, болалар сони кам бўлган мактаблар бундай мустасно", - деган Цой ҳукумат мажлисида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 71,7 мингдан ошди. Соғайган беморлар сони 35,9 мингдан ошди. 396 киши коронавирус қурбонига айланди.

Асосий мавзулар