Эстония мудофаа вазири Россияни душман, деб атади

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишТаллин
Таллин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эстонияга ватанимизни ҳимоя қила оладиган тайёр армия керак. Ҳар бир ўргатилган эстон солдати - бу бизнинг душманимиз у билан ҳисоблашиши керак бўлган яна бир солдатдир,- деган мудофаа вазири Юри Луйк янги чақириқдаги аскарларга йўллаган видеомурожаатида.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Эстония мудофаа вазири Юрий Луйк мудофаа кучларига хизматга киришаётган янги аскарларга йўллаган мурожаатида Россияни душман, деб атади ва барча ҳарбийларни мамлакатни "россия хатаридан" ҳимоялашга тайёр туришга даъват қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

АҚШ ва Европанинг ракеталар бўйича тил бириктириши: немис журналистларининг тахмини - Sputnik Ўзбекистон
НАТО давлатлари ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқдами?

"Эстонияга бизнинг ватанимизни ҳимоя қила оладиган тайёр ҳолатдаги армия керак. Ҳар бир ўргатилган эстон солдати - бу бизнинг душманимиз у билан ҳисоблашиши керак бўлган яна бир солдатдир",- деди Луйк Мудофаа вазирлиги сайтида янги чақириқдаги аскарларга йўллаган видеомурожаатида.

Вазирнинг ишонч билан таъкидлашича, Эстониянинг ўз-ўзини мудофаа қилиш қобилиятининг ривожланиши душманларга - тажовузкорлик ҳолатида улар ютишдан кўпроқ ютқазишлари мумкинлигини, мамлакат эса ўзини то иттифоқдошлар етиб келгунга қадар ҳимоялай олишини намоён этиши лозим.

"Албатта, биз шарқий қўшнимизга қараганда кичикроқмиз, лекин кучимиз душманга бу ерга бурун суқиш керак эмаслигини тушунтирадиган даражада етарли", - деб баёнот берган Луйк.

НАТО - Sputnik Ўзбекистон
"Россия тушуниши керак". Германия ташқи ишлар вазири НАТОга мурожаат қилди

Мудофаа раҳбари Эстония ҳудудида Буюк Британия бошчилигидаги НАТО халқаро батальони жойлашганини эслатиб ўтди. "Иттифоқдошларимиз ҳам ёнимизда турибди. Улар Эстонияда жуда муҳим бир мақсад билан - Эстония ва бутун НАТОни ҳимоя қилиш, Эстония ҳеч қачон бошқа бир ўзи қолмаслигини кўрсатиш учун турибди", - деб таъкидлаган Луйк.

"Россия хатари" ҳақидаги гап-сўзлар ғарб сиёсатчилари, аксарият ҳолларда Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польша томонидан тез-тез янграб туради. Шу билан бирга, Москва Россия ҳеч қачон НАТОнинг бирон бир давлатига ҳужум уюштирмаслигини кўплаб маротаба такрорлаб келади. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга кўра, НАТО Москванинг кимгадир тажовуз қилиш режаси йўқлигидан жуда яхши хабардор, шунчаки улар бу гап-сўзлардан Россия чегаралари яқинига кўпроқ техника ва батальонларини жойлаштириш мақсадида фойдаланишади. Бундан ташқари, Россия турли давлатлардаги сайловларга таъсир ўтказиш бўйича айбловларни кўплаб маротаба рад этиб келган, РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков эса уларни "мутлақо асоссиз", дея баҳолаган.

Янгиликлар лентаси
0