01:57 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1051)
136721

Олма-ота бозорларида аҳоли коронавирусдан профилактика воситалари сифатида қўй ёғи, занжабил ва ерқалампирни оммавий равишда сотиб олишмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Олма-ота аҳолиси коронавирусдан профилактика воситалари сифатида халқ воситалари - қўй ёғи, занжабил ва ерқалампирни оммавий равишда сотиб олмоқда.

Маҳаллий сотувчилар маълум қилишича, шу кунларда бу маҳсулотларга талаб кескин ошди. Sputnik Қозоғистон мухбири бозорлардан бирига келиб, нарх-наволарни ўрганди.

Думба ҳақида афсона

Сотувчиларнинг сўзларига кўра, Олмаота аҳолиси кўп миқдорда думба сотиб олишни бошладилар. Таъкидлаш керакки, илгари қўй ёғи унчалик кўп миқдорда сотилмас эди. Кўпчилик бу маҳсулот коронавирус ва пневмонияни олдини олиш учун самарали восита бўлиши мумкинлигига ишонмоқда.

Бундан ташқари, занжабил ва ерқалампир (хрен) инфекцияга қарши курашда яхши восита деб ҳисобламоқда. Шифокорлар бир неча бор аҳоли орасида ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмасликни тарғибот қилган бўлсада, аҳоли халқ маслаҳатларига ишониб, бозорда табиий "дори-дармон"ларни изламоқда.

“Думба тез сотилмоқда, олиб келишга улгурмаяпмиз. Нархни унча кўтармадик. Олдин қўй ёғи бир килоси – 1 800 танга сотардик, энди эса – 2 000”, - дейди сотувчилардан бири.

Сотувчиларнинг сўзларига қараганда, илгари қўй ёғи кунига атиги 2-3 кг сотиб олинган бўлса, энди бу кўрсаткич сезиларли даражада ошди.

“Кеча 9 кило думба олиб келишди. Бугун тушликкача ҳаммасини сотиб юбордик. Талаб бор – одамлар келиб, қўй ёғини сўрашмоқда. Ҳатто гўштни олишмаяпти. Айримлар бу вирусдан ёрдам берадими, деб ҳам сўрашмоқда”, - дейди гўшт сотувчиси.

Айтганча, кўпчилик қўй ёғи ҳақиқатан ҳам мўъжизавий хусусиятларга эга эканлигига ишонишади. Кўпчилик олма-оталиклар думба шамоллашни даволаш, ўпкани тозалаш ва иситмани пасайтишга ёрдам беришига ишонишади.

Гарчи илгари Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олег Гриднев бу афсонани рад этганди. Унинг сўзларига кўра, ёғ вирусни даволамайди ва қон қуюқланишига салбий таъсир қилади, бу коронавирус билан оғриган беморларга зарар етказиши мумкин, деган эди у Sputnik Қозоғистонга берган интервюсида.

Дори ўрнига ерқалампири ва занжабилми?

Бозорларда занжабил ва ерқалампирга талаб сезиларли даражада ошди. Ўтган жума кунидан бошлаб олмаоталиклар бу маҳсулотларни оммавий равишда сотиб олишни бошлади.

"Кимдир мессенжерларда ерқалампир коронавируснинг олдини олишга ёрдам беради, деган хабарни тарқатди. Шундан кейин талаб ошди. Нархни кўтардик - пул ишлаш керак. Илгари бир боғламини 50 тангага сотардик, энди - 300 танга. Одамлар ерқалампирни олиш учун келиб, бу инфекцияни даволаш учун ажойиб восита, деб айтишмоқда", - дейди сотувчи.

Занжабил қозоғистонликларнинг озиқ-овқат рўйхатида яна пайдо бўлди. Қозоғистонда бу тенденция иккинчи марта кузатилмоқда. Биринчи карантин пайтида мамлакат аҳолиси ушбу маҳсулотни катта миқдорда сотиб олишди, натижада унинг нархи бир неча бор ошди.

Энди занжабил бозорда 2000 тангага сотилмоқда. Бир неча ҳафта олдин унинг нархи минг тангадан ошмаганди.

"Ҳа, нархни икки баравар оширилди, чунки одамлар бир неча соат ичида сотиб олишмоқда. Мана тугади, яна олиб келинишини кутмоқдамиз", - деб қўшимча қилди сотувчи.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1051)

Асосий мавзулар