02:30 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1223)
126 0 0

16 июлдан Москва аҳолиси коронавирусга бепул тест топшириши мумкин. Бунинг учун шаҳардаги 207 та клиникада тест олинадиган шохобчалар очилади.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 16 июлдан Москва аҳолиси коронавирусга бепул тест топшириши мумкин. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир касалланиш сони кескин камайган вақтда имкониятлар кенгайган. Шунинг учун уни бошқа йўналишларга қайта тақсимлаш имконияти мавжуд.

“Москва мэри Сергей Собянин томонидан қарор қабул қилинди. Эртадан бошлаб коронавирус инфекциясига ПЗР таҳлил топширишни хоҳловчилар буни эркин ва бепул бажаришлари мумкин”, - деди Ракова.

Бунинг учун шаҳардаги 207 та клиникада тест олинадиган шохобчалар очилади.

Сўнгги сутка давомида Москвада 628 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Касалланганларнинг умумий сони 231 мингдан ошган. Шундан 167 минг нафари (73 фоизи) тузалиб кетган. Жами 4,2 минг киши вирус қурбонига айланган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1223)
Теглар:
карантин, Москва, Россия, коронавирус

Асосий мавзулар