01:08 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Дунёда
Ҳавола олиш
16810

Қоракўзанлар Пуэбла-де-Вальверде муниципалитетидаги фермада ўлдирилади. Чунки у ерда касаллик белгилари бўлмаганига қарамасдан 87 фоиз ҳайвонларда коронавирус аниқланган.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Испаниянинг Арагон автоном жамияти ҳукумати COVID-19 билан касаллангани туфайли 90 мингдан зиёд қоракўзанларни (норка) йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қоракўзанлар Пуэбла-де-Вальверде муниципалитетидаги фермада ўлдирилади. Чунки у ерда касаллик белгилари бўлмаганига қарамасдан  87 фоиз ҳайвонларда коронавирус аниқланган.

Гап бораётган ферма май охирида етти нафар ходимда коронавирус аниқлангандан сўнг вақтинча ёпилган эди. Ходимлар ҳозир тузалиб кетган.

3 июнь куни ҳайвонлардан олинган таҳлил манфий чиққан. 22 июнь куни коронавирус 5 та қоракўзанда аниқланган. 13 июлга келиб уларнинг деярли 87 фоизи коронавирус юқтириб олгани маълум бўлган.

“Аниқ таҳлилларни олгандан сўнг Арагон ҳукумати 92 700 бош ҳайвонни олдини олиш чора сифатида йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилди”, - деган Арагон ҳукуматининг қишлов хўжалиги бўйиса маслаҳатчиси Хоакин Олона.

Шу билан бирга, у ҳайвонлардан одамга вирус ўтиш ёки ўтмаслиги аниқланмаганини тан олди. Аммо шундай бўлиши мумкинлигини инкор қилмади.

“Гап бошланғич гипотеза ҳақида бормоқда”, - дея аниқлик киритган у.

Нидерландияда коронавирус 20 тадан зиёд фермада аниқланган эди. Бунинг натижасида бир миллионга яқин ҳайвон йўқ қилинган.

Асосий мавзулар