Google ўз ходимларига 2021 йилнинг июлигача масофадан туриб ишлашга рухсат берди

© REUTERS / Brian SnyderA pedestrian walks past the Google offices in Cambridge
A pedestrian walks past the Google offices in Cambridge - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Google ходимлари келаётган бир йил давомида ўз яқинларига ғамхўрлик қилиш ҳамда иш фаолиятини давом эттиришда мувозанат топа олишларига умид билдирган.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Google корпорацияси ходимлари ўз истакларига биноан 2021 йилнинг июл ойига қадар уйдан туриб ишлашлари мумкин. Бу ҳақида компания бош директори Сундар Пичай маълум қилди.

COVID-19 пандемияси туфайли Googleнинг аксарият ходимлари охирги бир неча ой давомида масофадан туриб ишлаётган эдилар. Карантин тугаши муддати бир неча маротаба чўзилган эди. Шундан сўнг компания бош директори масофадан туриб ишлаш, эҳтимол 2021 йилнинг июл ойига қадар узайтирилиши мумкинлигини хабар қилди.  

“Ходимларимиз ўз келажак режаларини тузишга имкон бўлиши учун, биз офисда бўлиши талаб этилмайдиган мутахассисларга 2021 йилнинг 30 июнига қадар масофадан туриб ишлаш имконини бердик”, - деди Сундар Пичай.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Googleнинг Осиё қитъасида жойлашган офислари масофадан туриб ишлаш тартибига ўтган эди. Март ойида эса АҚШдаги Кремний водийсидаги кейин бутун Шимолий Америка қитъасидаги офислар масофадан туриб ишлашган ўтган. Айни дамда офисда фақат у ердан туриб ишлаши талаб этиладиган ходимлар қолган, лекин аксарият – уйидан ишламоқда.

Офисда ишлаётганлар ҳам ўзаро масофани масимал даражада сақлаб, эҳтиёт чораларини қўллаган ҳолда ишламоқда. Бунинг учун ҳатто баъзи хоналар ички планировкаси ҳам ўзгартирилган.

Шунингдек Google ходимлари келаётган бир йил давомида “ўз яқинларига ғамхўрлик қилиш ва ишлашда мувозанат топа олишларига” умид билдирган.

Янгиликлар лентаси
0