06:30 04 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
643 0 0

Ўлимидан бир неча кун олдин унинг ҳарорати 37,7 даражагача кўтарилган. Шифокорлар қиз оддий ЎРВИ билан касалланган деб ҳисоблашиб, ўз уйида даволанишга жўнатиб юборишган.

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Тўққиз ёшли америкалик Кимора Линум уйқуда коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Mirror нашрига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ўлимидан бир неча кун олдин унинг ҳарорати 37,7 даражагача кўтарилган. Касалхонада қизни шифокорлар кўриб, оддий ЎРВИ билан касалланган деб ҳисоблашиб ўз уйида даволанишга жўнатиб юборишган. Шунингдек, унга COVID-19 га тест топширишни айтишмаган.

Икки кундан кейин қиз ўзини яхшироқ ҳис қилган. Охирги кун кечки пайт у кўчада дўстлари билан ўйнаган, бироқ уйга қайтгач, қаттиқ чарчоқдан шикоят қилган. Кейинн у уйқуга кетиб, қайтиб уйғонмаган.

Вафотидан кейин ундан коронавирусга тест олинган. Шунда унда коронавирус борлиги аниқланган.

АҚШда эпидемия бошлангандан бери 4,2 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланган. 148 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Асосий мавзулар