23:47 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)
178 0 0

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Америка ОАВларида нашр этилган Москва коронавирус бўйича “дезинформация” кампанияси ҳақидаги хабарларни “бетўхтов фобия” деб атади.

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Америка ОАВларида нашр этилган Москва коронавирус бўйича “дезинформация” кампанияси ҳақидаги хабарларни “бетўхтов фобия” деб атади.

Унинг сўзларига кўра, Россия ОАВлари COVID-19 билан боғлиқ вазиятни фаол ёритмоқда, аммо журналистларнинг сифатли ва объектив ишларида сохта нарсаларни қидиришга ҳожат йўқ.

"Россияга келсак, унда ҳам муаммолар йўқ эмас, лекин бу қийин даврдан ўтмоқда. Бошқа мамлакатларга қараганда яхшироқ ўтмоқда. Ҳақиқатан ҳам барча ОАВлар АҚШ ушбу даврда бошидан кечираётганидаги жиддий муаммоларни кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ҳолатда кимдир аллақандай дезинформация ҳақида гапирса ҳам, бу қандайдир “бетўхтов фобия”га ўхшаб қолмоқда”, - дейди Дмитрий Песков

Аввалроқ Ассошиэйтед Пресс ва The New York Times газеталарида Россияни коронавирус пандемияси ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айблаган мақолалар чоп этилган эди.

Материаллар муаллифлари таъкидлашича, Разведка Бош бошқармасининг икки собиқ ходими - Александр Старунский ва Денис Тюрин, америкаликларнинг кайфиятига таъсир қилиш мақсадида InfoRos, InfoBrics.org ва OneWorld.press сайтлари орқали COVID-19 ҳақида 150 га яқин ҳақиқатдан йироқ мақолаларни чоп этишган. ОАВ манбаларига кўра, бу орқали Москва ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президент сайловларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Давлат думасида америкалик журналистларнинг баёнотлари сохта ва сайловолди ташвиқоти деб номланди, Федерация Кенгаши Халқаро қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, ФСБ генерали Владимир Джабаров эса Россия АҚШдан фарқли ўлароқ, бошқа давлатларни коронавирус тарқалишида айбламаганлигини ва бундай мақолаларнинг мақсади “ташқи душманни топиш”, - деб таъкидлади.

Россия ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопcоронавирус.рф порталида келтирилган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)

Асосий мавзулар