09:12 07 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1060)
216 0 0

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатда аниқланган SARS-CoV-2 коронавирус штамми юқумлилиги даражаси бўйича бошқалардан фарқ қилмайди.

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари Вьетнамда коронавируснинг янада юқумли шакли пайдо бўлганлиги ҳақидаги маълумотни рад этишди.

“Вируснинг ушбу айланиб юрувчи турларида мутациялар пайдо бўлишига қарамай, ташвишланишга ўрин йўқ. Мавжуд маълумотларга кўра, COVID-19нинг юқумлилиги ва хавфлилиги ўзгармаган”, - деди РИА Новостига ЖССТнинг Вьетнамдаги вакили Кидон Парк.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнам Дананг шаҳрида (асосий дам олиш маскани ва сайёҳларни жалб қилиш марказларидан бири) SARS-CoV-2 вирусининг олдингисидан юқумлироқ бўлгани авж олганини маълум қилди.

Маҳаллий шифокорлар маълум қилишича, инфекциянинг ғайриоддий штамми тезроқ тарқалади ва тез фурсатда касалликнинг оғир шаклини келтириб чиқаради.

Шу муносабат билан шаҳардан барча – 80 мингга яқин сайёҳлар зудлик билан эвакуация қилинди.

Таъкидлаш жоиз, сайёҳлар деб асосан Вьетнамнинг бошқа минтақалари аҳолиси назарда тутилмоқда, чунки чет эллик меҳмонларга бир неча ойдан бери мамлакатга кириш тақиқланган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги штамм ноқонуний мигрантлар ёки маҳаллий тиббий муассасалардан бирида COVID-19 касаллиги мутацияси натижасида вужудга келганини маълум қилмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1060)
Теглар:
коронавирус, ЖССТ

Асосий мавзулар