15:50 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
206 0 0

Қирғизистон етакчисининг сўзларига кўра, фуқаролар ҳаёти учун кураш ниҳояланмаган, коронавирус эса барчанинг чидамлилигини синовчи мураккаб имтиҳонга айланди

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Президент Сооронбай Жээнбеков Миллий мотам куни муносабати билан қирғизистонликларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.

"Дунёнинг барча давлатларини қамраб олган касаллик Қирғизистонга ҳам кўплаб қайғулар олиб келди, биз ўз фуқароларимизни йўқотдик. Касаллик оқибатида кўплаб қирғизистонликларнинг ота-оналари, фарзандлари, қариндошлари ва яқинлари оламдан ўтдилар. Мамлакат ўрнини қоплаб бўлмас йўқотишларни бошдан кечирди. Коронавирус қурбонига айланган ҳар бир юртдошимиз ҳақидаги фикр юрагимда оғриқли садо беради", - деди давлат раҳбари.

Жээнбеков вафот этганларнинг оилалари, қариндошлари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди ва уларни кучли ва матонатли бўлишга чақирди.

"Бизнинг тақдиримиз бир, қирғизистонликлар биргаликда бирдам. Вафот этган ҳар бир қирғизистонлик - бизнинг ватандошимиз, яқин инсонимиз, қариндошимиз, дўстимиз, қўшнимиз ёки танишимиз", - деб қўшимча қилди Жээнбеков.

Шу билан бирга, у, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун кураш ҳали якунига етмаганини таъкидлади.

"Бу фалокат барчамиз учун чидамлилигимизни синайдиган мураккаб синовга айланди. Касалликка қарши кураш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш - бу умуммиллий кураш. Бирдамлик кучи, мувофиқлаштирилган ҳамкорликдаги ишлар ва уюшқоқлик билан биз албатта, бу касалликни енгамиз", - дея қайд этди Жээнбеков.

Сал олдин Қирғизистон президенти 30 июль куни мамлакатда COVID-19 туфайли вафот этган қирғизистонликлар хотирасига мотам куни эълон қилиниши ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Ушбу кунда республика бўйлаб, шунингдек, чет элдаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида давлат байроқлари туширилади. Маданият муассасалари ва телерадиокомпанияларга кўнгилочар тадбирлар ва дастурларни бекор қилиш тавсия этилади.

Асосий мавзулар