Бобур, Имрон, Чарос: Тожикистон таъқиқланган исмлар рўйхатини янгилади

© © Sputnik / Амир ИсаевГород Душанбе, архивное фото
Город Душанбе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон тил ва атамалар бўйича қўмитаси ходимлари 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар. Маълум бўлишича, қўмита таъқиқланган исмлар рўйхатини янгилаган

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Тожикистон тил ва атамалар бўйича қўмита раҳбари Олимжон Муҳаммаджонзода матбуот-анжуманида мамлакатда қўйилиши таъқиқланган исмлар рўйхати янгилангани ҳақида маълумот берди, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Туғруқхонадаги чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда чақалоқларга сериал қаҳрамонлари исмини қўйиш таъқиқланади

Тожикистонда фарзандга исм танлашда нормативлар мавжуд. Агар ота-она ўз дилбандига қўймоқчи бўлган исмни рўйхатда топа олишмаса, Қўмитага талабнома йўллайдилар, у ерда мутахассислар томонидан фуқаролардан келиб тушган таклифлар тезкор таҳлил этилади.

2020 йилнинг биринчи ярмида фарзандлар учун 217та янги исмлар тасдиқланган.

"Шу билан бир вақтнинг ўзида тожик тили нормаларига амал қилинмагани, исм маданияти ва анъаналарига мос келмаганлиги, шунингдек, тарихий фоннинг мавжуд эмаслиги туфайли 223та исм рад этилган", - деб хабар берган Муҳаммаджонзода.

Хусусан, эндиликда Тожикистон фуқароларига ўз фарзандларига Изабелла, Сензора, Имрон, Бобур, Қамчинбек, Шомил, Наина, Шунқор, Чарос, Сунаввар, дея исм бериш таъқиқланган.

Янгиликлар лентаси
0