15:28 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
32110

Беларусда 33 нафар россиялик қўлга олиниши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Улар 20 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Беларусда россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда республика Хавфсизлик кенгаши котиби Андрей Равков маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Равковнинг сўзларига кўра, террорчилик терактларини тайёрлаш бўйича иш очилган. Қўлга олинганга 20 йил муддатгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Куни кеча Беларусь ОАВлари ҳуқуқ тартибот органлардаги манбаасига таянган ҳолда Минск яқинида “Вагнер хорижий хусусий компаниясининг 32 нафар жангариси” қўлга олингани тўғрисида хабар берди. Яна бир киши республиканинг жанубида ушланди.

Кейинчалик Россия элчихонаси Беларусь ТИВдан Россия фуқаролари қўлга олингани ҳақида расмий билдириш хати олгани маълум бўлди.

Бир неча кун олдин, Беларусь президенти Александр Лукашенко спецназ қўшинлари олдида нутқ сўзлаб, республикада кўча намойишларига “у ёки бу давлатларда провокация қилишда” пул ишлайдиган махсус тайёргарликдан ўтган хорижликлар – “профессионал ҳарбий хизматчи ва бандитлар” жалб қилиниши мумкинлиги ҳақида айтганди.  

Россия Федерацияси Кенгашида ушбу воқеа юзасидан берган шарҳда Россиянинг сайловлар олдидан вазиятни беқарорлаштириш режалари бўлмаганлигини таъкидлади. Сенатор Владимир Джабаров икки давлат иттифоқ давлатни ташкил этмоқда, деб таъкидлади.

Давлат Думаси депутати Леонид Калашников россияликларнинг ҳибсга олинишини англашилмовчилик деб атади, Россия доим Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенкони қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.

Асосий мавзулар