09:26 07 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1060)
338 0 0

Пайшанба куни, қуёш ботиши билан, бутун дунё мусулмонлари Ислом тақвимининг иккита асосий ҳодисаларидан бирини - Қурбон Ҳайитини ёки “қурбонлик байрамини” нишонлашни бошлайдилар.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Пайшанба куни, қуёш ботиши билан, бутун дунё мусулмонлари Ислом тақвимининг иккита асосий ҳодисаларидан бирини - Қурбон Ҳайитини ёки “қурбонлик байрамини” нишонлашни бошлайдилар. Бу йил, коронавирус шароитида байрам Россияда қандай нишонланади - РИА Новости материалида.

"Афсус"

Одатда иш кунларида москвалик Тимур Батров масжидга унча кўп келолмайди, лекин катта байрамларда албатта келади. Бир йилда эса улар атиги иккита: Ийд ал-Фитр (араб тилида) ёки Рўза-Байрам (туркий тилда) ва Ийд ал-Адҳа ёки Қурбон Байрами.

Бунақа кунда одатда масжидлар гавжум. Энг асосийсига - Мир шоҳ кўчасидаги жоъме масжидига 100 мингдан ошиқ одам келади. Сўнгги йиллар статистикаси мувофиқ Қурбон ҳайити Рўза Ҳайитидан машҳурроқдир: масжидларга кўпроқ одам ташриф буюришмоқда. Намоздан кейин сайллар уюштирилади - масжидлар яқинида ёки боғларда.

"Байрамларда доим янги танишлар пайдо бўлади. Мен учун, бизнесмен сифатида бу фойдали", - дейди Батров.

Бу йил ҳаммаси ўзгача. Рамазон ҳайити куни, 24 май куни, мусулмонлар уйларида, ўз-ўзини яккалаган ҳолатда ибодат қилишди. Аммо улар Қурбон Ҳайитини диндошлари билан кутиб олишга умид қилишган.

"Шу кунларда мен, байрамга масжидга киришга рухсат берилмаслигини билдим. Тушунаман, коронавирус. Барибир, бироз хафаман", - деб тан олди Тимур.

Одамлар сони иложи борича камроқ

Россияда пандемия пасайиб бормоқда, аммо баъзи чеклов чоралари ҳамон амалда. Москвада оммавий тадбирлар тақиқланди. Қурбон ҳайитида ҳар йили 300 мингга яқин мусулмон шаҳарнинг тўртта масжидида ва мэрия томонидан ажратилган учта майдонда намоз ўқийдилар.

"Мавжуд вазиятни ва Роспотребнадзорнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, байрам намози энг минимал одамлар: имомлар, муфтийлар ва масжид ходимлари иштирокида ўтказилади. Жами бўлиб ўн-ўн бешта одам", - дейди Москва шаҳар муфтийси Ильдар Аляутдинов.

Қурбон байрами Россиянинг барча минтақаларида шу тарзда нишонланади.

Диндорларга Москва Жоъме масжидидан тансляцияни очиб қўшимча байрамона намозни ўқишлари маслаҳат берилди. Намоздан олдин Мусулмонлар диний бошқармаси ва Россия муфтийлар кенгаши раҳбари шайх Равил Гайнутдин нутқ сўзлайди.

Асосий маросим

Намозҳонлар нима бўлмасин барибир Худога дуолари орқали мурожаат қилишлари билан тасалли топадилар. Улар байрамнинг асосий маросими – қурбонликни амалга оширадилар.

Уни Библияда тасвирланган воқеа хотирасига амалга оширилади. Худо Авраамга (мусулмонларда - Иброҳим) ўғли Исмоилни (яҳудий-насронийлик анъаналарида - Исоқни) қурбон қилишни буюрди. Буюк пайғамбарлардан бири итоаткорлик билан болани қурбонликка олиб борди. У пичоқни тортди - лекин Худо мўъжизавий равишда пичоқни ўтмас қилиб қўйди.

"Ва ўрнига Иброҳимга бир қўчқорни берди. Бу билан У шуни кўрсатдики: Худога яқинлашиш учун инсонни қурбон қилиш керак эмас, ҳайвонлар эса одамларга итоаткорлик билан хизмат қилишга чақирилган", - деб тушунтиради муфтий Ильдар Аляутдинов.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа ҳали ҳам диндагилар учун долзарбдир.

"Биз янги шароитларга кўникмоқдамиз, соғлиқ ва умрларни ҳимоя қилиш чораларини кўрмоқдамиз. Аммо дунёда нимаики бўлмасин, инсоннинг Худога бўлган ишончи мустаҳкамлигича қолмоқда", - деб таъкидлайди Исломий диний етакчи.

Муҳтожларга ёрдам

Сиз қурбонликни ўзингиз ёки махсус тайёрланган одамларнинг ёрдами билан - уйга буюртма бериш орқали амалга оширишингиз мумкин. Асосийси - жамоат жойида бўлмаслиги.

Бу йил Россия Муфтийлар Кенгаши қурбонлик нархини мусулмон хайрия жамғармаларига ўтказишни тавсия қилади - улар оммавий қурбонликни ва гўштни муҳтожларга марказлашган ҳолда тарқатишни ташкиллаштирадилар.

"Эҳсон қилгувчи ниятни айтиб, маблағларни юборади ва унинг номидан қурбонлик маросими амалга оширилишини сўрайди", - дейилади Кенгаш баёнотида.

Руҳонийлар мусулмонларга гўштни Исломнинг кўрсатмасига биноан уч қисмга бўлиш кераклигини эслатади: бирини ўзига, иккинчисини - динидан қатъи назар қўшнилари, қариндошлари ва дўстларига. Учинчисини - муҳтожларга.

"Анъанага кўра, Мусулмонлар диний бошқармаси қошидаги "Закот" хайрия жамғармаси "Қурбон байрами ҳар бир уйда" аксиясини ўтказади. Қурбонлик қилинган ҳайвон гўшти кам таъминланганларга, инвалидларга, ветеранларга, нафақаҳўрларга, болалар уйлари, жамоатчилик ташкилотлари, ижтимоий таъминот марказларига етказилади.

Озиқ-овқат тўпламлари Сурия ва Фаластинлик қочқинларга, Африка мамлакатларидаги диндошларга юборилади. Муфтийнинг сўзларига кўра, мусулмонлар ҳатто пандемия даврида ҳам Россиядаги ҳамда чет эллардаги қийин аҳволга тушганларга ёрдам беришади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1060)

Асосий мавзулар