15:46 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
155 0 0

“Толибон”* ўз навбатида пайшанба куни кечқурунгача яна 79 нафар маҳбусни озод қилиб, шу билан 1002 нафар афғон маҳбусини озод қилишни якунлаш ниятида.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Афғонистоннинг иккинчи вице-президенти Муҳаммад Сарвар Дониш афғон ҳукумати 5000 толиб маҳбусдан 4600 нафарини қамоқхонадан озод қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий 1 TV News телеканали хабар қилди.

“Толибон”* радикал ҳаракати ўз навбатида пайшанба куни кечқурунгача яна 79 нафар маҳбусни озод қилиб, шу билан 1002 нафар афғон маҳбусини озод қилишни якунлаш ниятида. Бу ҳақда телеканалнинг ҳаракатга яқин манбаси маълум қилган.

Толиблар Афғонистон ҳукуматидан АҚШ билан келишув асосида 5000 маҳбусни озод қилишни талаб қилмоқда. Ҳаракат Қобулни “афғонлараро музокараларни бошлашга” йўл очиш учун озод қилиш жараёнини имкон қадар тезроқ тугатишга чақирмоқда.

Февраль ойининг охирида, Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва “Толибон”* 18 йилдан кўпроқ давом этган урушда биринчи бор тинчлик битимини имзоладилар, у 14 ой ичида чет эл қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни ва март ойида маҳбуслар алмашинуви битимидан кейин афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар