11:03 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Дунёда
Ҳавола олиш
155 0 0

АҚШ президенти сайловлари 2020 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак. Трамп уни коронавирус туфайли бошқа кунга кўчириш мумкинлиги ҳақида савол билан мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус туфайли почта орқали овоз беришга тўғри келмаслиги учун 2020 йил ноябрь ойида режалаштирилган президентлик сайловларини бошқа кунга қолдириш яхшироқ бўлишини тахмин қилди. Бу ҳақда у Twitterʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, почта орқали овоз бериш “энг ноаниқ натижаларни” бериши мумкин.

“Одамлар тўғри, ишончли ва хавфсиз овоз бера олишмас экан, сайловлар бошқа кунга кўчирилсинми???”, - дея савол билан юзлаган Америка етакчиси.

Трамп бир неча марта почта орқали овоз беришни танқид қилган эди. Шу туфайли Twitter унинг иккита постини ёлғон маълумот сифатида белгилаган эди.

АҚШ президенти сайловлари 2020 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак.

Сўнгги маълумотларга кўра, Америкада 4,3 миллиондан зиёд коронавирус билан касалланиш қайд этилган. Қурбонлар сони 150 мингдан ошган.

Асосий мавзулар