01:56 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Дунёда
Ҳавола олиш
108510

Асқаров оила аъзоларининг мурожаатига биноан Қирғизистон томони билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Азимжон Асқаровнинг рафиқаси, ўғли ва бошқа оила аъзоларининг унинг Ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши ҳақидаги мурожаатига биноан Қирғизистон томони билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Ўзаро музокаралар натижаси бўйича Асқаров оила аъзоларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг талабларини қаноатлантириш юзасидан келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, Азимжон Асқаров Қирғизистоннинг ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири эди. У 2010 йил 15 июнь куни Қирғизистон жанубидаги миллатлараро низо вақтида қўлга олинди, 15 сентябрда эса умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

Азимжон Асқаров 25 июль куни вафот этди.

Асосий мавзулар