15:27 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
121 0 0

Эрон ҳукумати 2020 йил 11 январ куни ҳарбийлар хатоси туфайли уриб туширилган Украина йўловчи самолёти учун товон тўлашга рози бўлди.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Теҳрон “Украина халқаро хаво йўлларининг” йўловчи самолётининг ҳалокати учун товон тўлашга рози бўлди, бу ҳақда РИА Новости мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий баёнотига таяниб хабар берди.

"Эрон самолёт учун компенсация тўлашга рози бўлди, аммо бу масалани амалга оширишга вақт талаб этилади ва техник ва ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳар хил ҳусусиятларга эга", - Мусавийнинг сўзларидан IRNA агентлиги иқтибос келтиради.

Теҳрон ва Киев ўртасида музокаралар давом этмоқда, Эрон бу ҳодиса учун маъсулиятни ўз зиммасига олган, деб қўшимча қилди ТИВ вакили.

Мусавий, шунингдек, "йўловчиларнинг кўпчилиги" Эрон фуқаролари бўлганини эслатди.

30 июл куни Киевда Украина ва Эрон делегацияси ўртасида товон тўлаш бўйича музокаралар бошланди.

Украина Боингининг қулаши

Теҳрон аеропортидан Киевга парвоз қилган “Украина халқаро ҳаво йўллари” компаниясининг Боинг 737-800 самолёти 8 январ куни эрта тонгда, парвозидан кўп ўтмай ҳалокатга учради. 176 киши ҳалок бўлди: Эрон, Украина, Канада, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Афғонистон фуқаролари.

Эрон ҳарбий кучлари 11 январ куни самолёт инсон омили сабабли тасодифан уриб туширилганини маълум қилди: самолёт ҳарбий объект яқинидан учаётган эди, уни "душман" қанотли ракетаси деб қабул қилишган.

Эрон, АҚШнинг ҳужумига шай тургани, мамлакатнинг ҳаво мудофааси тизимлари тўлиқ жанговар ҳолатга келтирилганлиги таъкидланмоқда.

Эроннинг Фуқаро авиацияси ташкилоти ҳисоботига кўра, Боинг Тор-М1 ҳаво мудофаа тизимидан иккита “Ер-Хаво” таснифидаги қисқа масофага учувчи ракеталар билан уриб тушурилган.

Ракета зарбидан сўнг, смолёт турар-жой ҳудуди узра баландлигини тез йўқотишни бошлади, шундан сўнг у истироҳат боғидаги "тўсиқ" билан тўқнашиб ерга қулади. Кейин лайнер футбол майдонини кесиб ўтиб, бутунлай парчаланиб ёниб кетди.

Асосий мавзулар