Афғонистонда Покистон армияси аҳоли пунктини ўққа тутди: 9 киши ҳалок бўлди

© AFP 2023 / RIZWAN TABASSUMСкорая помощь в Афганистане, архивное фото
Скорая помощь в Афганистане, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғон мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Покистон ҳарбийлари Покистон-Афғонистон чегарасидаги Спин-Болдак уездидаги аҳоли яшайдиган туманларни артиллериядан ўққа тутган.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Афғонистоннинг Қандоғар провинциясида Покистон ҳарбийлари томонидан аҳоли яшайдиган туманлар ўққа тутилиши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 50 нафари жароҳатланди.

Презентация кулинарного конкурса на лучшее приготовление узбекского плова - Sputnik Ўзбекистон
"Уч кунлик тинчлик": "Толибон" Қурбон байрам вақтида ўт очишни тўхтатишга қарор қилди

Бу ҳақда Tolo News Афғонистон Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда, деб ёзган РИА Новости.

Афғон мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Покистон ҳарбийлари Покистон-Афғонистон чегарасидаги Спин-Болдак уездидаги аҳоли яшайдиган туманларни артиллериядан ўққа тутган.

Афғонистон армияси штаб қўмондони генерал Ёсин Зиё Покистон қуролли кучларига қарши мос жавоб акцияларига тайёрланиш тўғрисида буйруқ берган. Унинг буйруғига кўра, Дюранд чизиғи - икки мамлакат ўртасидаги 1893 йилда пайдо бўлган шартли белгиланмаган чегара бўйлаб жойлашган қўшинлар комплектацияси тўлдирилади.

Июль ойи ўрталарида Покистон армияси минометлардан Афғонистон шарқидаги Кунар провинциясини ўққа тутгани ҳақида хабар берилган эди. Ўшанда саккиз киши бомбардимон қурбонига айланган. Қобул ҳодиса сабабларига тўхталар экан, покистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудида янги назорат-ўтказиш пунктларини ўрнатишга ҳаракат қилишганини айтган эди.

Янгиликлар лентаси
0