15:35 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
460 0 0

Ташкилот таъкидига кўра, ўн йилдан сўнг, "инсоний фазилатлардан маҳрум бўлган, уйга қайтишга яроқсиз бўлган Ота Бенга фожиали тарзда ўз жонига қасд қилган".

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамияти бошқарувида бўлган Бронкс ҳайвонот боғи 1906 йилда бир неча кун давомида африкаликни маймунлар қафасида экспонат сифатида намойиш қилгани учун узр сўради.

""Биз марказий Африка, ҳозирги Конго Демократик Республикасидаги мбути халқи вакили бўлган ёш йигит билан бу алфозда муносабатда бўлишгани учун узр сўраймиз ва буни қоралаймиз", - дейилади ташкилот баёнотида.

Баёнотга кўра, 1906 йилда ҳайвонот боғи вакиллари боғ раҳбари Уильям Хорнадей бошчилигида Ота Бенга исмли ёш африкалик болани томоша учун маймун турадиган катакка жойлаштирган.

Бир неча кундан сўнг, қора танли руҳонийлар ушбу "шармандали ҳодиса" дан норозилик билдиришгач, бола етимхонага юборилган.

Ташкилот таъкидига кўра, ўн йилдан сўнг, "инсоний фазилатлардан маҳрум бўлган, уйга қайтишга яроқсиз бўлган Ота Бенга фожиали тарзда ўз жонига қасд қилган".

2012 йилда, New York Times газетаси берган хабарга кўра, африкалик кўргазмага қўйилган маймунхона ёпилган. Бенг билан боғлиқ эпизодни тасвирлар экан, газета "оммага 1906 йилда ҳайвонот боғининг "янги экспонати" жуда манзур бўлгани", "маймунларга шерик сифатида катак ичига солиб қўйилган одамни томоша қилишдан деярли ҳеч ким воз кечмагани"ни ёзган.

"Бу ўша вақтда Нью-Йоркни қамраб олган ирқчиликнинг ёрқин намунаси бўлиб қолади", - дея таъкидлайди нашр.

Асосий мавзулар