01:57 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Дунёда
Ҳавола олиш
137210

Қозоғистонда қурбонликка олинган буқа Каспий денгизига тушиб, 15 км масофага қочиб кетди. Полиция ходимлари буқани денгиздан чиқариб, эгасига қайтариб берди.

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Бугун, жума куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида жуда ҳаяжонли воқеа содир бўлди - сотиб олинган буқа эгасидан Каспий денгизи томон қочиб кетди.

"Актау-Лада" нашри ёзишича, жонивор денгизда 15 масофага қочишга муваффақ бўлди.

Аммо полициячилар буқани тутиб олиб, эгасига қайтариб беришди.

Буқа қандай мақсадда сотиб олинганлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Видео муаллифи "жонивор қурбонликка олинганлигини сезиб, қочиб кетди", дея ҳазил қилди.

Асосий мавзулар