15:43 23 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
520 0 0

Қозоғистонда янгиланган коронавирус ва пневмония статистикаси эълон қилинди. Бир кун давомида 36 киши коронавирусдан, 30 киши эса пневмониядан вафот этди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бирлаштирилган коронавирус ва пневмония статистикасини тақдим этди. Янгиланган статистика биринчи августдан олиб борилади.

1 август куни лабораторияда 1226 кишида COVID-19 тасдиқланган. 36 киши ундан вафот этган.

Шунингдек, 1 август куни 5 181 киши лабораторияда аниқламаган, бироқ коронавирус инфекциясининг клиник ва эпидемиологик белгилари бор пневмонияга чалинган. Бир кунда шундай ташхис қўйилган 30 нафар бемор вафот этган.

“Коронавирус инфекцияси ва пневмонияни рўйхатга олишнинг ўзгартирилган ёндашуви зарурий захираларни: тиббиёт кадрлари, ўринлар, тиббиёт жиҳозлари, дори-дармонларни мос равишда режалаштириш, касалланишнинг тўғри прогноз қилишга имкон беради”, - дейилган мамлакат вазирлиги хабарида.

Июнь ойида Қозоғистонда пневмония билан касалланган ва вафот этган кескин ўсганди. Уларнинг кўпчилигида коронавирусга ўхшаш белгилари бўлган, бироқ ПЗР таҳлили манфий бўлган.

ЖССТ билан маслаҳатлашгандан сўнг Қозоғистон ССВ коронавирус ва номаълум пневмония статистикасини бирлаштиришини маълум қилганди.

Қайд этиш жоизки, 17 июлдан Қирғизистон ҳам коронавирус ва пневмония статистикаси бирлаштирганди U07.1 коди (лабораторияда тасдиқланган COVID-19) ва U07.2 (клиник-эпидемиологик тасдиқланган COVID-19 - касалхонадан ташқари пневмония) коди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 91 591 та коронавирус билан касалланиш қайд этилган. 61 839 киши касалликни енгган. Жами 793 киши вирус қурбонига айланган.

Асосий мавзулар