13:25 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
419 0 0

Россиялик шифокор Леонид Рошаль коронавирус пандемияси биологик урушнинг тайёргарлиги бўлганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Коронавирус пандемияси биологик урушнинг тайёргарлиги бўлди. Бу ҳақда кечиктириб бўлмайдиган болалар жарроҳлиги ва ва травматологияси Россия Миллий тадқиқот институти президенти, тиббиёт фанлари номзоди Леонид Рошаль Forbes нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

У вирус инсон томонидан яратилганига шубҳа билдирди.

“Мен юзага келган вазиятни таҳлил қилганимда бу биологик урушнинг тайёргарлиги эканини англайман. Бу соғлиқни сақлаш тизимининг мустаҳкамлигини, жумладан, мамлакатнинг биологик ҳимоясини текширилишидир”, - деди россиялик шифокор.

Рошаль СССРда биологик ҳимоя олий даражада йўлга қўйилганини таъкидлади. У Хитой тизими худди шу модель бўйича йўлга қўйилган деб ҳисоблайди.

“Биз эса бу тизимни қисман йўқотдик. Ҳозир у синовдан ўтмоқда”, - дея тахмин қилди у.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганларнинг сони 18 миллиондан ошган. 11,3 миллиондан зиёд киши шифо топган. 680 мингдан зиёд киши вирус қурбонига айланган.

Асосий мавзулар