Москвада десантчи ва Росгвардия ходимлари ўртасида муштлашув юз берди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПразднование дня Воздушно-десантных войск
Празднование дня Воздушно-десантных войск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Росгвардия ходимлари Москвадаги Горький боғида байрам тадбирлари пайтида жамоат тартибини бузиш ҳолатини олдини олди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Росгвардия ходимлари пойтахтнинг Горький боғида байрам тадбирлари пайтида жамоат тартибини бузиш ҳолатини олдини олди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Россия Гвардиясининг марказий округи матбуот хизмати хабар қилди. 

Куни кеча паркада бир неча киши тельняшка кийимида Росгвардия жангчилари билан муштлашаётгани акс этган видео интернетда тарқалди.

Росгвардияда муштлашувни бошлаган кишилар шахси аниқланаётгани маълум қилинди.

РЕН ТВ телеканали Ҳаво-десант қўшинлари куни нишонлаётган кишилар ўртасида муштлашув бошлангани ҳақида хабар қилганди. Бир киши қўлга олинган вақтда унинг шериклари жанжалга аралашмоқчи бўлди. Уларнинг айримлари маст ҳолатда бўлган эди. Миллий гвардия ходимига ҳужум қилинганда ҳуқуқ-тартибот ходимлари куч ишлатишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили 2 август куни Россияда Ҳаво-десант қўшинлари куни нишонланади. Анъанага кўра, Москвадаги Горький паркида оммавий тантаналар уюштириилади.

Бу йил Россия қўшинларида десант бўлинмасининг  ташкил топганига 90 йил тўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0