Трамп АҚШ Афғонистондаги контингентини қисқартиришини маълум қилди

© AP Photo/Alex BrandonПрезидент США Дональд Трамп беседует с военнослужащими в Афганистане
Президент США Дональд Трамп беседует с военнослужащими в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка етакчиси тез орада Афғонистондаги америка ҳарбий хизматчилари сони 4 минг нафаргача қисқартирилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп тез орада Афғонистондаги америка ҳарбий хизматчилари сони 4 минг нафаргача қисқартирилишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Биз жуда қисқа фурсат ичида 8 минггача (контингент сони – таҳр.) қисқартирамиз, сўнгра 4 минггача. Биз ҳозир музокаралар олиб бормоқдамиз”, - деди Трамп HBO телеканалига берган интервьюсида.

Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ҳукумати 4 мингдан зиёд маҳбус толибларни озод қилди

У қўшинлар контингентини қисқартириш айнан қачон амалга оширилишига аниқлик киритмаган. “Жуда тез орада”, - дея ваъда берган Трамп аниқ бир муддатни айтишдан воз кечиб.

Журналистнинг АҚШда ноябрь ойида режалаштирилган президент сайловлари вақтида Афғонистондаги ҳарбий контингент сони қанча бўлиши ҳақида саволига Трамп у “эҳтимол, 4 мингдан 5 минггачани” ташкил этади дея жавоб берган.

Февраль ойи охирида Қатарда АҚШ ва “Толибон”* радикал ҳаракати 18 йиллик урушдан сўнг тинчлик битимини имзолади. Битим чет эл қўшинларини 14 ой ичида Афғонистондан олиб чиқилиши ва асирлар билан алмашиш якунлангандан кейин афғонлараро мулоқот бошланишини назарда тутади.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео 2021 йил май ойига келиб Афғонистондан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

* - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0