Ҳайдовчилар ҳайрон қолди: Германияда учар такси синовдан ўтди

© Foto : eVTOLCityAirbus eVTOL во время первого автоматического полета
CityAirbus eVTOL во время первого автоматического полета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германияда учар такси синовдан ўтказилди. Такси соатига 120 километр тезликда 100 километргача бўлган масофада тўрт йўловчини олиб юриши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Германияда учар такси синовдан ўтказилди. Travel and Leisure нашри хабар қилди.

Закрытие международного авиационно-космического салона МАКС-2019 - Sputnik Ўзбекистон
Бе-200 амфибия-самолётлари – “учар кемалар” нималарга қодир?

Янги такси соатига 120 километр тезликда 100 километргача бўлган масофада тўрт йўловчини олиб юриши мумкин.

Уларни CityAirbus деб аташади, улар масофадан бошқарилади ва электр энергияда ишлайди.

Яратувчилар яқин келажакда шаҳарларда йўловчиларни ташиб юриш ва тирбандликлар йўқ бўлишига умид қилмоқда. Ҳар бир транспорт воситаси тўртта паррак билан жиҳозланган. Транспортни бошқариш учун ҳайдовчи керак эмас. Ижтимоий масофа сақлаш шароитида бу ерда ҳаракатланадиган таксиларига нисбатан муҳим устунлик ҳисобланади. Шунингдек, улар деярли шовқинсиз.

Машиналар синовдан муваффақиятли ўтиб, 2019 йил декабр ойида Германияда биринчи парвозни амалга оширди. Қачон ишга туширилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Янгиликлар лентаси
0