“Пул ёки олмос”: “Озарбайжон гўзали” у билан танишишнинг осон йўлини ошкор қилди

© Instagram / semrahuseinova Обладательница титула Мисс Азербайджан -2019 Семра Гусейнова
Обладательница титула Мисс Азербайджан -2019 Семра Гусейнова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Озарбайжон гўзали” Семра Ҳусейнова шахсий ҳаётига қизиқиш билдираётган кузатувчиларнинг саволларига очиқчасига жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. “Мисс Озарбайжон 2019” мукофоти совриндори Семра Ҳусейнова шахсий ҳаётига боғлиқ саволларга жавоб берди. Гўзал ҳатто у билан танишишнинг осон йўлини ошкор қилиб, интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар қилди.

Победительница конкурса Мисс Америка - 2019 Камилль Шрайер  - Sputnik Ўзбекистон
“Америка гўзали” танлови ғолибаси аниқланди - видео

Модель Instagram’да кузатувчилар саволларига жавоб берди, саволларнинг аксарияти шахсий ҳаётига тегишли. Кўплаб мухлислар у билан танишиш орзуси борлигини билдирган. Ҳусейнова бунинг учун пул билан конверт ёки олмос бериш кифоя, деб жавоб берди.

Шунингдек, у карантин туфайли тўрт ойдан бери маошсиз қолганини айтди.

Семра Ҳусейнова ўн йилдан бери модель бизнесида фаолият олиб боради, кўплаб халқаро ва маҳаллий мода лойиҳаларда иштирок этди. Шунингдек, узоқ вақт давомида хорижда ишлади. 2019 йилда у “Мисс Озарбайжон” танловида ғолибликни қўлга киритди.

Янгиликлар лентаси
0