15:45 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
256 0 0

Чеченистон ҳукумати Москвадан гиёҳвандликка ружу қўйган ва жамоат тартибини бузган 100 дан ортиқ ёшларни қайта тарбиялаш учун республикага олиб келди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Чеченистон ҳукумати Москвадан гиёҳвандликка ружу қўйган ва жамоат тартибини бузган 100 дан ортиқ ёшларни қайта тарбиялаш учун республикага олиб келди. РИА Новости хабарига асосан.

Грознийда ёшлар билан Давлат думаси депутати Адам Делимханов учрашди. Учрашувда ёшларнинг қариндошлари, диний идора вакиллари ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари иштирок этди.

“Ҳар куни республика раҳбари Рамзан Қодировга ижтимоий тармоқларда ҳудудни тарк этган аҳоли томонидан содир этиладиган қонунбузарликлар ҳақида ёзишади, "мана сизларники буни содир этди" деб. Қодиров қаерда бўлишингиздан қатъий назар, одамларни ўзиники ва бегоналарга ажратмайди, сизлар чечен халқининг вакили ҳисобланасизлар ва нолойиқ ҳаракатлар чечен, мусулмоннинг номига доғ туширади ва биз бунга йўл қўймаймиз. Шунинг учун, биз сизларга ёрдам бериш ва қариндошларингиз ёрдами билан ўз хатоларингизни тузатишингиз учун уйингизга қайтариб олиб келдик”, - деди Делимханов.

Унинг таъкидлашича, Чеченистон рақиблари адашган йигитлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкин ва республика раҳбарияти ёшларни қутқариш, уларни тўғри йўлга йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.

"Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир эркак ўз ватани, халқи, қадр-қиммати ва шарафини ҳимоя қилиш ва ўлишга тайёр бўлиши зарур, аммо қандайдир минг-беш юз рубл ёки бир ҳовуч таблетка деб муштлашиш тўғри келмайди, бу шармандалик, қаерда бўлишингиздан қатъий назар - Москва, Санкт-Петербург ёки бошқа ҳудудда - бунга ҳеч ким йўл қўймайди”, - деди депутат.

Делимханов таъкидлашича, тартибни бузганларга меҳнат орқали тарбия берилади: улар республиканинг шаҳар ва вилоятлари кўчаларида турли ишларга жалб қилинади.

Асосий мавзулар