10:41 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
65820

Бугун футбол майдони катталигида бўлган 2009 PQ1 астероиди Ерга максимал даражада яқинлашади. Айни вақтда олимлар 15 мингга яқин бундай астероид аниқлаган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бугун футбол майдони катталигида бўлган 2009 PQ1 астероиди Ерга максимал даражада яқинлашади. РИА Новости хабарига асосан.

Россия Фанлар академиясининг Астрономия институти (ИНАСАН) Қуёш системалари бўлимининг аспиранти Екатерина Ефремова сўзларига кўра, самовий жисм ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди, чунки у жуда узоқ масофага учади.

Астероид 2009 PQ1 Москва вақти билан соат 19.35да Ердан тўрт миллион километр узоқликда учади - бу биздан Ойгача нисбатан етти марта узоқроқ. Кейинги сафар астероид Ерга фақат 2137 йилда яқинлашади.

Астероид 2009 йил 14 августда топилган. Бу “Аполлонлар” гуруҳига тегишли, яъни унинг парвоз йўли Ер орбитасини кесиб ўтди.

Урал Федерал Университетининг (УрФУ) Физика-технология институти профессори Виктор Гроховский фикрига кўра, бундай астероидлар Ер орбитасини кесиб ўтганлиги сабабли жуда хавфли. Айни вақтда 15 мингга яқин бундай астероид аниқланган ва улар кузатиб борилади.

Асосий мавзулар