09:30 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
201 0 0

Россия ФВВ портлаш оқибатида жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Бейрутга 150 нафар қутқарувчиларини юборади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Россия портлаш оқибатида жарбланганларга ёрдам бериш мақсадида ФВВ қутқарувчиларини Бейрутга юбормоқда.

Айни вақтда аэромобил госпиталь юкланган учинчи самолёт Бейрутга қўнди. Портлаш юз берган шаҳарга шифокор ва қутқарувчилар етиб келди.

Куни кеча Россия ФВВ 5 та самолёт юборилиши ҳақида хабар берилганди. Ливан пойтахтига “Центроспас” отряди қутқарувчилари, психологлар ва Роспотребнадзор COVID-19 инфекциясини аниқлаш лаборатория юборилади. Умумий ҳисобда 150 нафарга яқин мутахассис юборилади. Барча мутахассислар COVID-19 бўйича эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда зарар ҳимоя воситалари билан таъминланади.

Сешанба куни кечқурун Бейрут портида кучли портлаш юз берди. Ҳукумат 6 йил давомида нотўғри сақланган 2,7 минг тонна аммиак селитра портлаш сабабини келтирган - шаҳар биноларининг ярми шикастланди, касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 135 киши ҳалок бўлди, 5 мингга яқин киши жароҳатланди, кўплари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Асосий мавзулар