12:18 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
130510

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида долзарб масалалар, хусусан коронавирусга қарши кураш, Беларусь ҳудудида РФнинг 33 нафар фуқароси қўлга олиниши масалаларини муҳокама қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарининг матбуот хизматлари хабар қилди.

Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан 9 август куни Беларусда яқинлашаётган президент сайловлари, шунингдек республикада 33 нафар Россия фуқароси – гўёки Беларусь Тергов қўмитаси томонидан оммавий тартибсизликларни тайёрлашда гумон қилинаётган хусусий ҳарбий компаниясининг "жангарилари" ҳибсга олингани фонида бўлиб ўтди.

Кремлнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Путин ва Лукашенко россияликларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка хос бўлган ўзаро тушуниш руҳида" ҳал қилинишига ишонч билдирдилар.

"Россия томони Беларусда барқарор ички сиёсий вазият сақланишидан ва бўлажак президент сайловлари тинч муҳитда ўтказилишидан манфаатдор эканлиги таъкидланди", - дейилади баёнотда.

Беларусь Республикаси президентининг матбуот хизмати, Путин, хусусан, "қардош Беларусь-Россия муносабатларини янада ривожлантириш муҳимлигини ва уларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган учинчи кучларнинг салбий тенденциялари ва ҳаракатларига қарши туриш зарурлигини" таъкидлаганини маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Россия фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "жиддий тарзда" ўрганиш зарурлигини таъкидладилар.

"Президентлар мавжуд вазиятнинг асл сабабларини аниқлаш, айбдорларни топиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун мавжуд бўлган барча далилларни синчковлик билан ўрганишга келишиб олдилар", - дейилади баёнотда.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Беларусда россияликларнинг ҳибсга олиниши атрофидаги вазиятни "спектакль" деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу одамлар ўз ватанларига қайтарилиши керак, чунки уларнинг айби исботланмаган.

“Комсомольская правда” жума куни, Беларусь хавфсизлик идоралари томонидан ҳибсга олинган РФ фуқаролари Украина махсус хизматлари уюштирган фитна қурбонлари бўлганини маълум қилди.

Асосий мавзулар