15:58 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
204 0 0

Сайловда сайловчиларнинг 79,01 фоизи иштирок этган. МСК сайловнинг якуний натижаларини жума, 14 август куни эълон қилишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Амалдаги президент Александр Лукашенко давлат раҳбари сайловларида 79,7 фоиз овоз олди. Бундан миллий экзитпол маълумотлари дарак бермоқда, дея ёзади Sputnik Беларусь.

Сўров “Мир” давлатлараро телерадиокомпанияси миллий ваколатхонаси буюртмасига асосан мамлакат бўйлаб 320 та участкаларда ўтказилган. Унда 12 340 минг киши иштирок этган.

Лукашенкодан кейинги ўринда Светлана Тихановская, у 6,8 фоиз овоз олган. Анна Канопацкая (2,3 фоиз), Андрей Дмитриев (1,1 фоиз), Сергей Черечень (0,9 фоиз) билан кейинги ўринларда қайд этилган. Сайловчиларнинг 9,2 фоизи ҳаммага қарши овоз берган.

Кейинчалик Марказий сайлов комиссияси Лилия Ермошина Лукашенко беш ҳудудда ёпилган участкалардаги овозларни ҳисоблаш натижаларига кўра етакчилик қилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, амалдаги давлат раҳбарини 82,08 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган. 6,98 фоиз овоз билан Тихановская иккинчи ўринда.

Сайловда сайловчиларнинг 79,01 фоизи иштирок этган. МСК сайловнинг якуний натижаларини жума, 14 август куни эълон қилишни режалаштирмоқда.

Асосий мавзулар