Беларусда намойишчилар ва ОМОН ўртасида тўқнашувлар юз берди - видео

© AFP / SERGEI GAPONПара на скутере перед ОМОНом во время акции протеста после закрытия избирательных участков на президентских выборах в Беларуси
Пара на скутере перед ОМОНом во время акции протеста после закрытия избирательных участков на президентских выборах в Беларуси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тунда Беларусь пойтахтида ва бир қатор вилоят марказларида тартибсизликлар юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўтган тунда Беларусда қатор тартибсизликлар юз берди.

Выборы президента Беларуси - Sputnik Ўзбекистон
Беларусь президенти сайловлари: миллий экзитпол натижалари эълон қилинди

Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозицион етакчилар чақирувига биноан аҳоли  “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

Сайлов участкалари ёпилишидан олдин ҳам, полиция кучлари Мустақиллик саройи, президент қароргоҳи яқинида ўрнатилган стела олдида тўплана бошлаган эди.

Соат 22ларда Минск марказидаги Ғалаба майдонида намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ноқонуний намойиш қўлга олишни бошладилар. Ўша вақтда мингга яқин одам тўпланганди.

Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилари полиция томон файер ёндириб улоқтиришди.

Минск кўчаларида турли портлаш овозлари эшитилди. Намойишчилар тўпланган жойларга ташланган милиция уларни куч билан тинчитишга уринди.

Бир нечта намойишчи ва журналист жароҳат олди.

Полиция юк машинаси намойишчи устига ҳаракатланди

Минск марказида полиция намойишчиларни тарқатиш учун махсус машиналардан фойдаланди. Бир неча киши, улардан бири жиддий жароҳат олди.

Тарқалган видеолардан бирида юк машинаси намойишчилар устига ҳаракатлангани ва бир киши унга ёпишиб олгани, кейин эса ерга йиқилгани кўринган.

Беларуснинг бошқа вилоятларда ҳам нотинч эди. Витебск марказидаги Ленин майдонида ҳам намойишчиларни қўлга олинди. Майдон яқинидаги кўчалар тўсиб қўйилди.

Брест, Грондо марказида ҳам намойиш акцияларига тўпланган кишилар ОМОН кучлари томонидан тарқатилди, қўлга олинганлар бор. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқиздирувчи газ қўллади.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликлар ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0