09:09 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
199 0 0

Хитой Гонконг бўйича санкцияларга жавобан Американинг бир қатор амалдорларига қарши санкциялар жорий этди.

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Хитой Американинг бир қатор амалдорларига қарши санкциялар жорий этганини маълум қилди, бу чора Гонконг бўйича санкцияларга жавобан киритилди, деб хабар қилди РИА Новости Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзяннинг баёнотига асосан.

Хитой расмий вакили 11 нафар Американинг расмийларига санкциялар қўлланилганини маълум қилди. Хусусан, рўйхатга сенаторлар Марко Рубио ва Тед Круз ҳам киритилди.

Аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги материк Хитой ва Гонконгнинг 11 юқори лавозимли амалдорларига нисбатан санкциялар жорий этган эди. Ушбу ҳаракатни бу одамлар "Гонконг автономиясини бузганлиги ва Гонконг фуқароларининг сўз ва йиғилиш эркинлигини чеклаганлиги" билан тушунтирган.

Аввалроқ Sputnik радиоси экспертнинг Хитойнинг АҚШга қарши санкциялари қандай таҳдид солаётганини гапириб бергани ҳақида хабар берган эди.

Асосий мавзулар