06:48 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Дунёда
Ҳавола олиш
273 0 0

АҚШ президентини кутилмаганда матбуот анжуманидан қўриқчилар олиб чиқиб кетди. Бунга Оқ уй олдидаги отишма сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампни кутилмаганда матбуот анжуманидан қўриқчилар олиб чиқиб кетди.  

Трамп бир неча дақиқадан сўнг журналистлар олдига қайтиб келиб, унинг кетишига Оқ уй олдидаги отишма сабаб бўлганини маълум қилди.

“Отишма бўлди, Оқ уй олдида, лекин девор ортида”, - деди Америка етакчиси.

У ҳодисанинг барча тафсилотларга ҳозирча унга аён эмаслигини айтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўт очган шахс бир киши бўлган. Махфий хизмат ходимларини уни ярадор қилишган ва у касалхонага олиб кетилган.

Асосий мавзулар