01:01 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
103 0 0

Хитой етакчисининг сўзларига кўра, аҳолининг исрофгарчилик борасидаги хатти-ҳаракатлари “ваҳима ва қайғуга солади”.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин мамлакат аҳолисини таом истеъмол қилишда исрофгарчиликка йўл қўйишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар қилмоқда.

Хитой етакчисининг сўзларига кўра, аҳолининг бу борадаги хатти-ҳаракатлари “ваҳима ва қайғуга солади”. У мамлакатда ғалла етиштириш йилдан йилга ўсиб бораётганинига қарамасдан ҳамиша озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги хатарларни англаш лозимлигини таъкидлади. Пандемия таъсири бу йил Хитой учун ташвишли сигнал бўлган.

“Қонунчиликни мустаҳкамлаш, назоратни кучайтириш, самарали чора қабул қилиш, узоқ муддатли механизм яратиш ва ҳаддан зиёд озиқ-овқат маҳсулотларини сарфлашнинг олдини олиш зарур”, - деди у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Хитой раиси давлат бу йўналишда тарғибот ишларини олиб бориши даркорлигини қайд этган: жамиятни овқат ейишда ўртача сарфлашга одатлантириш, исрофгарчилик уят ва шармандали ҳолат, овқатни тежаш ифтихорли экани борасидаги муҳитни юзага келтириш.

Агентлик Хитой етакчиси ҳамиша озиқ-овқат хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратгани ва исрофгарчиликка қарши курашиш ва тежамкорлик ташаббуслари билан чиқиш қилганини таъкидлаган.

Асосий мавзулар