06:22 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Дунёда
Ҳавола олиш
448 0 0

Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси нима учун давлатлар ўртасида ер усти қатнови ҳануз ёпиқлигини айтди

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россия ва Тожикистон ўртасида авто-транспорт қатновини тиклаш муаммоси жуда долзарб, деди кеча ўтказилган матбуот-анжуманида Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Валерий Катункин. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

"Россия ва Тожикистон ўртасида ягона қуруқлик чегараси йўқ. Чегаралар икки суверен давлат - Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Ва бу муаммо (ер усти қатнови - таҳр.) ҳалигача ҳал қилинмади", - деди Катункин.

Унинг таъкидлашича, консуллик бўлими ва элчихона автоколонналарни "яшил йўлак"дан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Шу билан бирга, Катункин Қозоғистонда карантин режими 16 августгача амал қилаётганини эслатди.

"Қозоғистонлик ҳамкорларнинг маълум қилишича, улар ушбу колоннани ўтказиб юборишга деярли тайёр. Аммо тиббий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан ва жиноий вазият билан боғлиқ тўғридан-тўғри хавфсизликни таъминлай олмайдилар. Чунки (йўллар-таҳр.) узунлиги 1700 километрни ташкил этади ва у аҳоли кам яшайдиган ва чўл ҳудудлари орқали ўтади", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Россия ва Тожикистон ўртасидаги ер усти қатновининг тикланиши ҳақидаги миш-мишлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, элчихона ҳозирча бундай ҳаракатнинг иложи йўқлигини таъкидламоқда.

Асосий мавзулар