23:02 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
40430

Евроиттифоқининг 24 давлати вакиллари “Шимолий оқим-2” қувурига қарши янги санкцияларни жорий этиш режалари юзасидан АҚШга норозилик билдиришди.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Германиянинг Welt газетаси, Евроиттифоқининг 24 давлати вакиллари “Шимолий оқим-2” қувурига қарши янги санкцияларни жорий этиш режалари юзасидан АҚШга норозилик билдиришганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Европа делегацияси АҚШ Давлат департаментига ўз норозилигини 12 август куни бўлиб ўтган видеоконференция чоғида билдирган. Шу билан бирга, бу қандай даражада амалга оширилгани айтилмаган, деб ёзади РИА Новости.

Таркиб жиҳатидан норозилик ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жосеп Боррелльнинг 17 июлдаги баёнотига ўҳшайди. Баёнотда айтилишича, Евроиттифоқни Вашингтон томонидан Европа компанияларига, шу жумладан “Шимолий оқим-2” лойиҳаси билан боғлиқ компанияларга, санкцияларни қўллаши ёки қўллаш таҳдидлари тез-тез учраётгани ҳолатлари ҳавотирга солмоқда.

Июл охирида АҚШ Сенати “Шимолий оқим-2” қувурига қарши қўшимча чекловчи чораларни кўзда тутувчи янги мудофаа бюджетини тасдиқлади. Унга мувофик амалдаги санкциялар қувурларни ётқизиш билан шуғулланаётган ташкилотларга ва улар билан боғлиқ суғурта компанияларига нисбатан қўлланилади.

Аввалроқ Sputnik радиоси РФ ТИВ “Шимолий оқим-2”ни қайта тиклаш истиқболларини баҳолаганини маълум қилган эди.

Асосий мавзулар