11:47 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
480 0 0

Россия коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда АҚШга "мисли кўрилмаган ҳамкорлик"ни таклиф қилган.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Россия коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда АҚШга "мисли кўрилмаган ҳамкорлик"ни таклиф қилган, деб маълум қилди CNNга исми ошкор қилинмаган Россия амалдорлари. Бироқ, АҚШ Россиянинг тиббий ишланмаларига "очиқ" эмаслигини маълум қилиб, рад этди.

"Америка томонининг Россияга нисбатан умумий ишончсизлиги сезилиб турилади ва биз, технологияларни, шу жумладан вакциналар, синовлар ва даволанишни АҚШ айнан ишончсизлик туфайли қабул қилмайди деб ҳисоблаймиз", - дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

CNN маълумотларига кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида ўз ёрдамини таклиф қилди. Ҳамкорлик "Спутник V" вакцинасини АҚШда ишлаб чиқаришга имкон беришини кўзда тутган эди. Исми ошкор қилинмаган Россия амалдори Америка томонини таклифни қабул қилишга чақирган.

"Агар бизнинг вакцинамиз энг самаралилардан бири деб топилса, унда: нега АҚШ ушбу имкониятни чуқур ўрганмади ва нега сиёсат вакцинадан устун чиқди, деган саволлар туғилади", - деди у.

Шу билан бирга, телеканал маълум қилишича, америкалик амалдорларнинг фикрига кўра, АҚШда Россиянинг вакцинаси "шу қадар тўлиқ ишланмаган деб ҳисобланадики, у ҳатто жиддий қизиқиш ҳам уйғотмади".

Россия сешанба куни “Спутник V” деб номланган, барча зарур текширувлардан ўтган ва барқарор иммунитетни шакллантирадиган дунёда биринчи COVID-19га қарши вакцинани рўйхатга олганини эълон қилди.

Ҳозирда АҚШда ўз вакцинаси синовларининг учинчи босқичи олиб борилмоқда ва уни йил охиригача олишга умид қилинмоқда.

Аввалроқ Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институтида яратилган "Спутник V" коронавирусга қарши вакцина, олимлар фикрига кўра, коронавирусдан ҳимояни камида икки йил давомида таъминлаш имкониятига эга эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Асосий мавзулар