06:19 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Дунёда
Ҳавола олиш
139040

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

Асосий мавзулар