Бу уларнинг ички иши - Кремл Беларусдаги вазиятга изоҳ берди

© Pavel KazachkoМосковский кремль
Московский кремль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг фикрига кўра, ҳозирги вазиятда асосийси - Беларусга ташқаридан таъсир қилишга йўл қўймаслик.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин беларуссиялик ҳамкасби Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади, деди Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Биз Беларусда рўй бераётган воқеаларнинг барчасига ушбу мамлакатнинг ички ишлари сифатида қараймиз", - деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Беларус Россия учун иттифоқчи давлат ва қардош мамлакатдир.

"Беларус - бизнинг иттифоқдош мамлакат ва қардош давлатдир. Беларус халқи ҳам бизга қардош", - дея қўшимча қилди у.

Премьер-министр Бельгии Шарль Мишель - Sputnik Ўзбекистон
Ўзлари ҳал қилади: Европа Кенгаши раҳбари Беларус ишларига аралашмасликка чақирди

Песковнинг фикрига кўра, ҳозирги вазиятда асосийси ташқаридан таъсирга йўл қўймаслик.

"Биз вазият қонун доирасида қолиши тарафдоримиз. Белоруслар ўз муаммоларини ўзлари ушбу ҳуқуқий майдон ва мулоқот доирасида ҳал қилишлари керак", - дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Беларусдаги сайловлар бўйича ўз фикрларини билдирган эди.

Лавровнинг сўзларига кўра, Москва Беларусьдаги вазиятга ташқи аралашувдан хавотирда, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг баёнотлари эса инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўллаб-қувватлашга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Янгиликлар лентаси
0