Лукашенко ўз қароргоҳига қўлида автомат билан вертолётда учиб келди - видео

Oбуна бўлиш
Беларусь президенти Мустақиллик саройига вертолётда ўзининг 15 ёшлик ўғли билан етиб келди, бу ерда 22 август куни намойишчилар йиғилишган эди.

Лукашенко Минскдаги қароргохига қўлида автомат билан етиб келди. 

Лавҳада кўриниб турибдики, Беларусь етакчиси вертолётдан қўлида автомат билан тушмоқда. Хабар берилишича унинг устида бронежилет ҳам бўлган.

Лукашенко жойлашган Ғолиблар шоҳкўчаси тўсиб қўйилган.

Куни кеча бу ерда амалдаги ҳукуматга қарши янги намойиш бўлиб ўтди, кўчаларга  бир юз мингга яқин одам чиқди.

Улар Лукашенконинг истеъфосини ва намойишчиларга нисбатан зўравонлик қилган ҳуқуқ-тартибот ҳодимларини жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқдалар

Янгиликлар лентаси
0