Ҳаво шарлари: Беларусь Литвани ҳаво ҳудудини бузишда айблади

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишУдарный вертолет МИ-24
Ударный вертолет МИ-24 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларусь Мудофаа вазирлиги Литва томонидан мамлакат ҳаво ҳудудини бузишга қаратилган провокацияни олдини олди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Беларусь Мудофаа вазирлиги Литва томонидан мамлакат ҳаво ҳудудини бузишга қаратилган "провокация"ни олдини олди. Бу ҳақда  Беларусь Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Срочно! Лукашенко в БРОНЕЖИЛЕТЕ и с ОРУЖИЕМ прилетел во Дворец Независимости в Минске! - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко ўз қароргоҳига қўлида автомат билан вертолётда учиб келди - видео

Мудофаа вазирлиги ўтган якшанба куни Беларуснинг ҳаво ҳудудини бузишга уриниш юз бергани ҳақида маълумот берди.

"Тахминан соат 19.30 ларда ҳаво кучлари ва ҳаво мудофааси кучлари томонидан Литва Республикасидан Ошмян вилоятининг Волковшина аҳоли пунктида провокацияни олди олинди. Қўшни ҳудуддан давлатга қарши рамзларга эга бўлган 8та шардан иборат зонд учирилди", - дейилган хабарда.

Ҳаво ҳужумига қарши МИ-24 вертолётлари экипажлари томонидан қурол ишлатмасдан шарларнинг парвозини тўхтатди.

Беларусь Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан тегишли материалларни тайёрлади ва уларни мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига юборди. Литвага тегишли нота тайёрланади.

 

Янгиликлар лентаси
0